Maqola muallifi haqida
*
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи.
Эшонхонов Камолхон Маматхонович
Annotatsiya
*
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЖК) 233-моддасида банд
солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш жинояти учун жавобгарлик
белгиланган.
_
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ушбу масала бўйича суд амалиётини
умумлаштирган ҳолда, банд солинган мулкни қонунга хилоф тасарруф этиш ҳамда
банклардан олинган кредит гарови сифатида қўйилган мол-мулкларни қонунга хилоф
тасарруф этишнинг аниқ чегараларини белгилаб бериши тергов ва суд амалиётидаги
тушунмовчиликларга барҳам берган бўлар эди.