Maqola muallifi haqida
*
Рустам Хашимов
Фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро судининг судьяси
Annotatsiya
*
Ушбу мақолада Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга
оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва истиқболдаги вазифаларга оид
масалалар кўтарилган. Суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва халқаро
стандартлар ва илғор хорижий тажриба асосида янги поғонага кўтариш зарурати
атрофлича ўрганилган. Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасига оид илмий-назарий
қарашлар муҳокама қилинган.
_
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг барчаси жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун билан
қўриқланадиган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишга, одил судлов бу халқнинг нажоди, дарди, ечилмаган муаммолари ва
авлодимиз суяниши мумкин бўлган демократик-ҳуқуқий давлатнинг ҳақиқий асоси
эканлигини кафолатлашга қаратилмоқда ва бу борада олдимизга қўйилган
мақсадларга эришиб келмоқдамиз