Published: 08.06.2023
Keywords: оммавий ахборот воситаларининг жамият учун
Indeksiya bazalar
Maqola muallifi haqida
*
Илмий рахбар: Джалилова Гулнора Хамзаевна
Исомидинова Зилола Азимжон қизи
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
2 курс магистранти
Annotatsiya
*
Тил алоқа воситасидир ва алоқанинг барча иштирокчиларига тегишли. Aхборот
маконининг тилига диққат билан қараш унинг асосий роли - алоқа воситаси бўлиши
билан белгиланади. Тил қуйидаги функцияларни бажаради: вакиллик, ифодалилик,
апеллятив. Ушбу функциялар оммавий ахборот воситаларида, инсон онгига, унинг
нутқ амалиётига ва қадрият тизимига таъсир кўрсатиш функциясини амалга
оширилади.
_
Т.Б. Радбиль таъкидлаганидек, “…ибтидоий онг миқёсида менталитет деб атаб
келинган нарса қадимдан бизнинг экзистенциал тажрибамизнинг шартсиз
мавжудлиги сифатида ҳис қилинади. Бунга бизни фольклордан олинган маълумотлар,
хусусан, миллий мавзудаги латифалар, фразеологизм, мақол ва маталларнинг
лисоний материали ҳамда фалсафий, маданий ва адабий анъаналар ишонтиради”