Published: 30.05.2023
Keywords: Коррупция, давлат харидлари
Indeksiya bazalar
Maqola muallifi haqida
*
Нодир Ахроркулович Кахоров
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни
муҳофаза қилиш академияси тингловчиси
Annotatsiya
*
Давлат харидларидаги коррупция давлат фаолияти
самарадорлигига путур этказадиган, иқтисодий ўсишни пасайтирадиган ва
аҳолининг ҳукуматга ишончини пасайтирадиган муҳим муаммодир. Ушбу муаммони
ҳал қилиш учун аввало давлат томонидан харидлар жараёнини тартибга солувчи
қонунчилик базасига эга бўлиши лозим. Ушбу мақолада давлат харидлари соҳасида
коррупцияга қарши курашишнинг назарий-ҳуқуқий асослари кўриб чиқилади.
_
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан
давлат харидлари соҳасида 2021 йилда ўтказилган масофавий мониторингда бюджет
буюртмачилари томонидан қиймати 145,3 млрд сўмлик 452 та танловда “Давлат
харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларнинг талаблари
бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг
сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилишга қаратилган 372 та тақдимнома
киритилган ва танловлар бекор қилиниб, бюджет маблағларининг мақсадсиз
сарфланишининг олди олинган.
120 Бу ҳолатлар фақатгина Коррупцияга қарши
курашиш агентлиги томонидан аниқланган ҳолатлар холос