Published: 17.04.2023
Keywords: мусиқа маданияти, маънавият, тарбия, халқ чолғулари
Maqola muallifi haqida
*
Эргашев Муродбек Икромович
Андижон давлат педагогика институти
Тасвирий санъат ва мусиқа таълими
кафедра мудири
Annotatsiya
*
Мақолада ўзбек мусиқа маданияти тарихи, чолғу ижрочилиги ва халқ
чолғуларининг ривожланиш босқичлари шунингдек, мусиқий асарларнинг инсон
маънавий ва маданий ҳаётидаги тарбиявий аҳамияти, Шарқ олимларининг мусиқий
рисолаларида баён этилган чолғуларга тегишли маълумотларни ёритишга эътибор
қаратилган
_
Ўрта асрларда мусиқий чолғуларга нисбатан бўлган бундай эҳтиром кейинги
асрларда ҳам анъанага айланиб, давом этаверди. Табиийки, кейинги ўтган вақт ичида
давр тафаккурининг ўзгариши, мамлакатлараро алоқаларнинг таъсири, илм-фан,
маданият ва санъат соҳаларининг ривожи натижаси ўлароқ, мусиқий созлар ҳам
санъат усталари қўлида такомиллашиб, мукаммаллик даражасига етиб бораверди.