Published: 12.04.2023
Keywords: референдум, конституция, овоз бериш, халқ муҳокамаси, эркин, иҳтиёрий.
Maqola muallifi haqida
*
Маликов Алишер Абдуқодирович
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ходими
Annotatsiya
*
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг референдумини
ўтказиш каби долзарб масалалар ёритилган. Референдум демократик ташкил этилган
бошқарувнинг энг муҳим таянчи, халқ иродасининг номоён бўлиши, референдум,
иродани тўғридан-тўғри ифода этиш мазмун-моҳияти таҳлил қилинган.
Референдумда овоз бериш тартиби, кимлар иштирок этиш ҳуқуқи ва муддатдан олдин
овоз бериш масаласи атрофлича кўриб чиқилган.
_
Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш
бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг
сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки
нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.